– II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс автомобиль харид қилса ногиронлик нафақаси тўхтаб қолмайдими?

"Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан:

Тайинланган нафақани тўлаш:

1) нафақа олувчи вафот этганда;

2) нафақа олувчини тайинланган нафақани олиш ҳуқуқи йўқолганда;

3) нафақа олувчи хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги аниқланганда;

4) доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.

Тайинланган нафақани тўлаш:

– нафақа тўлаш муддати тамом бўлганда;

– кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида нафақани етказиб бериш (топшириш) вазифаси юкланган ташкилот орқали нафақа олинмаганда;

– нафақа олувчи озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно);

– нафақа олувчи руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшаганда;

– нафақани тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида нафақа олувчи томонидан ариза берилганда;

– суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;

– ишончнома берган шахс унга тайинланган нафақага ҳуқуқни тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда вақтинча тўхтатиб турилади.

Тайинланган нафақани тўлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади. Демак, ногиронлиги бўлган шахснинг автомобил харид қилиши ногиронлик нафақасининг тўхтатилишига асос бўлмайди.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.