Жорий йилнинг 18 март Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими жамоатчилик назорати бўйича мутаҳасислари Ешимова Жулдиз ва Ерниязов Хўжаниязлар Шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда барча ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослаштириш тўғрисида Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 21.10.2022 йилдаги КҚ-415-IV-сон бўйича ташкилот ҳодимларига семинар ўтказди.

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳодимлари орасида ўзаро семинар ўтказишдан мақсад, ҳодимларнинг спикерлик қобилиятини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш бўйича малакасини ошириш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Ж.Нарбаев томонидан Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Уставида кўрсатилган асосий мақсад ва вазифалари ҳақида ўзаро семинар олиб борган эди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими