Жорий йил 12 февраль куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси томонидан Нукус шаҳридаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи»да нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва фуқаролар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси ҳамда “Мадад” ННТ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ва фуқаролар иштирок этди ва ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат олди.

Алиев Сатбай Жаңабаевич Пенсионерлар жамияти ногиронлиги бўлган кекса ёшдаги пенсионерларнинг солиқ имтиёзлари масаласида мурожаат қилиб ҳуқуқий маслахат олди.

Манба: Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими