Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими иш юритувчиси Аметова Бахтигул ва жамоатчилик назорати бўйича мутаҳассиси Ешимова Жулдизлар Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 15.10.2020 йилдаги ЎРҚ-641-сон бўйича ташкилот ходимларига семинар ўтказди.

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ходимлари орасида ўзаро семинар ўтказишдан мақсад, ходимларнинг спикерлик қобилиятини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш бўйича малакасини ошириш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ходимлари ШНҚ 2.07.02-22 Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг буйруғи, 26.10.2022 йилдаги 185-сон ва Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси устави ҳақида ўзаро семинар ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими