Бугун эрта тонгдан пойтахтимиз Нукус шаҳрида “Янги  нафас” югуриш мусобақалари бўлиб ўтди. “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида бўлиб ўтган марафонда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали профессор-ўқитувчилар, тьюторлар ва талабалар ҳам фаол иштирок этди.

Марафонда иштирок этган мусобақада филиал “Компьютер инжиниринги” факультети 3-босқич талабаси Сарибаев Нурсултан 1-ўрин, Усмонжонов Ҳусниддин “Ғалабага бўлган иштиёғи учун” номинациялари бўйича фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан мукофотланди.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.