Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими иш юритувчиси Аметова Бахтигул ва жамоатчилик назорати бўйича мутаҳассиси Ерниязов Хўжанияз ва компьютер мутахассиси Моллабаев Бектимурлар Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция 28.07.2021 йилдаги бўйича ташкилот ходимларига семинар ўтказди.

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ходимлари орасида ўзаро семинар ўтказишдан мақсад, ходимларнинг спикерлик қобилиятини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш бўйича малакасини ошириш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ходимлари Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 15.10.2020 йилдаги ЎРҚ-641-сон ва ШНҚ 2.07.02-22 Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг буйруғи, 26.10.2022 йилдаги 185-сон ва Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси устави ҳақида ўзаро семинар ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими