Жорий йилнинг 1-2 Май кунлари Тошкент шаҳри «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” республика савдо кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Инсон учун” республика савдо кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмага Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси ҳудудий бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва 15та унитар корхоналари иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар
Ассоциасияси матбуот хизмати