Хабар берганимиздек, Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази заиф кўрувчи ва кўзи ожизлар ўртасида 5х5 футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Бугун мусобақанинг ҳал қилувчи баҳслари ўтказилди.

Дастлаб, бронза медаллари учун Фарғона ва Тошкент шаҳри jomalari ўзаро майдонга чиқди. Якунда эса ғалаба пойтахтликлар томонида бўлди. Мамлакат чемпиони деган фахрли номга эса, финалда Навоий вилояти жамоасини мағлуб этган Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси сазовор бўлди. 

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.

Манба: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси