Жорий йилнинг 2024 йилнинг 19 июнь куни Қорақалпоғистон Кўзи ожизлар махсус кутубхонаси, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси, Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат уневерситети, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциатсияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими билан ҳамкорликда “Дунёга танилган Қўнғирот қизи” деб номланган бадиий, мусиқий учрашув кечаси бўлиб ўтди.

Тадбир кутубхонанинг тадбирлар залида ўтказилди. Кечани Нукус Шаҳридаги 10-сонли Нурли маскан мактаб-интернатининг “Ўзбек Давлат тили” фани Ўқитувчиси, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциасияси Қорақалпоғистон бўлими қошидаги “Маданият ва Маърифат“ бўлими бошлиғи Зарина Олимова ҳамда бахши Азат Сийлханов олиб борди.

Тадбирни Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Қуватбай Шарапов очиб берди. 

Сўнг Б.Сметуллаеванинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида З.Олимова маъруза қилди.

Кутубхона Библогрифи Дариха Тўремуратова шоиранинг қўлга киритган ижодий ютуқлари, халқаро мукофотлари, шеърлари нашр қилинган халқаро алманах тўпламлар, антологиялар, журналлар ва муаллифлик китоблари ҳақида тақдимот қилди.

Шундан сўнг шоира Б.Сметуллаева жорий 2024 йилда қўлга киритган "Юксалиш сари барча учун", "Баҳор туҳфаси", "Хуш келдинг Баҳор", "Янги Ўзбекистоннинг янги номлари" деб номланган алманах тўпламларда иштирок этиб 1-ўринни эгаллаб қўлга киритган ҳамда АҚШда Ўзбек тилида нашр этилиб халқаро мукофотга лойиқ деб топилган ютуқларини Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси мутахассиси Абдуқадир Қайипов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мақсет Матиков ҳамда Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Қ.Шараповлар тантанали равишда топширишди. 

Назм кечаси қўшиққа уланди, М.Матиқов ўз қаламига мансуб шеърлардан ўқиди ҳамда қўшиқлар ижро этди! Қўнгирот туманидаги 3-умумтаълим ўрта мактаби жамоасидан ташриф буюрган Б.Сметуллаеванинг устозлари Гавҳар Султанова ҳамда Илёс акалар ҳам ўз самимий фикрлари ва тилакларини изҳор этиб шоиранинг ижодига юксак парвозлар тилашди. 

Шоир ва Бастакор Элмурод Дўшимов сўзга чиқиб, Б.Сметуллаевани ижодий ютуқлари билан табриклади ҳамда ўз муаллифлик шеърларидан ўқиди. Шоиранинг устози ҳамда маънавий отаси каби яқин бўлиб қолган ҳамда уни ҳамиша моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаб келаётган бахши А.Сийлханов ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, ижодкорга муваффақиятлар тилади ҳамда достонлардан парчалар ижро этди.

Қорақалпоғистон радиоканалидаги “Дўстлиқ шембери” вакиллари Аниса опа ҳамда Ўралхон опа ҳам сўзга чиқиб ижодкорга муваффақиятлар тилашди.

Сўнг шоира, “Халқаро хизматлари учун”, Халқлар дўстлиги” мукофотлари соҳиби Барно Сметуллаева сўзга чиқиб устозлари ҳамда тадбир қатнашчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди, ижодий ютуқларини қай тарзда қўлга киритганни билан ўртоқлашди, “Отамнинг савлати” деб номланган янги китобидан шеърлар ўқиди.

Тадбир якунида Қорақалпоғистон маданият вазирлиги бош мутахассиси Ихлос Мамбетназаров ҳамда Кутубхона директори Алима Ахетовалар сўзга чиқиб тадбир жуда ҳам кўтаринки ва юқори савияда ўтганини эътироф этдилар.

Кеча сўнгида А.Қаюпов, М.Матиков, Қ.Шараповларга муаллиф ўз совғаларини улашди ва барча қатнашчилари тақдимотдан сўнг ташкил қилинган тушлик дастурхонига таклиф қилинди!

Зарина Олимова,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциасияси
Қорақалпоғистон Республикаси бўлими қошидаги
“Маданият ва Маърифат“ бўлими бошлиғи.