Ўзбек халки кадим-қадимдан ижод ақлларини эъзозлаб келган. Буюк шоиру ёзувчиларнинг яратган ижод мақсулларини кўз қорачиғидек авайлашга, ўзидан кейинги авлодларга бекаму кўст етказишга ҳаракат қилишган. Қалблардан чукур ўрин олган ўлмас сатрлар эса тилдан-тилга кўчиб, халқ ижодий меросининг ўлмас дурдонасига айланган.

Жорий йилнинг 19 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Кўзи ожизлар махсус кутубхонаси, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси, Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва адабиёт ихлосмандлари билан ҳамкорликда "Дунёга танилган Қўнғирот қизи" деб номланган бадиий, мусиқий учрашув кечаси бўлиб ўтди.

Тадбир кутубхонанинг мажлислар залида ўтказилди. Кечани Нукус шаҳридаги 10-сонли Нурли маскан мактаб-интернатининг "Ўзбек давлат тили" фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими қошидаги "Маданият ва маърифат" бўлими бошлиғи Зарина Олимова ҳамда бахши Азат Сийлханов олиб борди.

Бадиий кечани Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Қуватбай Шарапов қисқача кириш сўзи билан очди.

Кечада шоира Барно Сметуллаеванинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида 3.Олимова маъруза қилди. Шундан сўнг кутубхона библогрифи Дариха Тўремуратова шоиранинг қўлга киритган ижодий ютуклари, халқаро мукофотлари, нашр қилинган халқаро алманах тўпламлари ва китоблари ҳақида такдимот қилди.

Бадиий кечада шоира Барно Сметуллаеванинг жорий йилда «Юксалиш сари барча учун», «Баҳор туҳфаси», «Хуш келдинг, баҳор», «Янги Ўзбекистоннинг янги номлари» деб номланган алманах тўпламларда иштирок этиб, 1-ўринни кўлга киритгани ҳамда АҚШда ўзбек тилида нашр этилиб халқаро мукофотга лойиқ деб топилганини Қорақаппоғистон Ёзувчилар уюшмаси мутахассиси Абдуқадир Қайипов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мақсет Матиков ҳамда Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Қ.Шараповлар алоҳида таъкидлашди ва тантанали равишда мукофотларни топшириб, шоиранинг ижодига юксак парвозлар тилашди.

Назм кечасида М.Матиқов ўз қаламига мансуб шеърларидан йиғилиш қатнашчиларини баҳраманд этди, шунингдек, тадбирда қўшиклар ижро этилди.

Шоир ва бастакор Элмурод Дўшимов, шоира устози Гавҳар Султонова ҳам сўзга чиқиб, Барно Сметуллаевани ижодий ютуқлари билан табриклади.

Шоиранинг устози, уни ҳамиша моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келаётган бахши А.Сийлханов ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, ижодкорга муваффақиятлар тилади ҳамда достонлардан парчалар ижро этди.

Тадбирда сўз олган шоира Барно Сметуллаева устозлари ҳамда тадбир қатнашчиларига ўз миннатдор-чилигини билдирди ва янги ёзган шеърларидан ўқиб, кеча иштирокчиларига ўз китобларидан улашди.

Тадбир якунида Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги бош мутахассиси Ихлос Мамбетназаров ҳамда кутубхона директори Алима Ахетовалар сўзга чиқиб, тадбир жуда ҳам кўтаринки ва юқори савияда ўтганини эътироф этдилар ва барча қатнашчилар ташкил қилинган тушлик дастурхонига таклиф қилинди.

Зарина Олимова,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциасияси
Қорақалпоғистон Республикаси бўлими қошидаги
“Маданият ва Маърифат“ бўлими бошлиғи.

Манба: “IMKONIYAT” №12 son 2024 yil 22 iyun