2024 йил 30 июль куни Нукус шаҳридаги марказий Амфитеатрда “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Уринбаев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Юқори даражада ўтказилган байрам тадбирида ўзининг иқтидорли, қобилияти билан тенгдошлари орасида юқори натижаларга эришган, шунингдек, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган қатор фаол ёшлар “Умид учқуни” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тақдирланган орасида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими жамоатчилик назорати ходими Сарибаев Нурсултан Паралимпияда спортининг ривожланиши учун қўшган ҳиссаси учун “Умид учқуни” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий