2024 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.01.2024 йилдаги ПҚ-20-сонли қарори асосида маданий мерос объектлари шу жумладан музей театр ва меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бемалол ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитларининг яратилганлиги борасида жамоатчилик назоратини ўтказди.
Жамоатчилик назоратини Нукус шаҳридаги Ёш томошабинлар театри, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи, Тошкент меҳмонхонаси ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театриларда олиб борилди.
Жамоатчилик назоратида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Марказий бошқаруви, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими масъуллар ва Оммавий ахборот воситалар ходимлари иштирок этишди.
Видео YouTube:
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими


Отправить комментарий
Отправить комментарий