2024 йил 19-июнь куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимига аъзо нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлар уларнинг масъул ходимларнинг билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида семинар ўтказилди.

Семинарни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раис ўринбосари Ж.Ғаниев томонидан хорижий давлатларга грант лойиҳа ёзиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди ва мақсад вазифаларни тўғри қўйиш бўйича маслаҳатларини берди.

Семинарга Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раис Ж.Нарбаев ва бўлимнинг масъул ходимлари иштирок етишди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими