Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича кенг ислоҳотлар амалга оширилмокда. Шу ўринда, ушбу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилганини алоҳида қайд этиш жоиз.
Янги Ўзбекистонимизда, айниқса, ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳар томонлама қулай-ликлар яратиш борасида кенг имкониятлар яратилди. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 1-моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгилаб қўйилди. Бош қомусимизда ижтимоий мажбуриятларга доир нормалар уч баробарга ошганлиги, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлиши белгиланган.
Жорий йилнинг 12 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ – 20-сонли қаро-ри қабул қилинди. Ушбу қарорда ҳам ногиронлиги бўлган фуқароларнинг туризм инфратузилмаси ва маданий мерос объектларида эркин ҳаракатланиши учун зарур шароитлар ҳозирлаш борасида муҳим чора-тадбирлар белгиланган.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими жамоаси Юртбошимиз фармон ва қарорларининг бажарилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан биргаликда жамоатчилик назоратини ҳам амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган. Яқинда, аниқроғи 3 июнь куни навбатдаги кузатув-ўрганишлар Нукус шаҳридаги "NOKIS ARQA – ВАТIS ТРАNS" масъулияти чекланган жамият автовокзалида олиб борилди. Бу ерда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Кузатув-ўрганиш жараёнида пандус талаб меъёрларига тўлиқ жавоб бермаслиги аникланди. Шу сингари, ҳожатхоналар ҳам ногиронлиги бўлган шахслар учун етарлича мос-лаштирилмаган. Аниқланган камчиликлар юзасидан далолатномалар тузилди ва уларни бартараф қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга таклиф ва тавсиялар берилди. Қисқа қилиб айтганда, фаолиятимиз доираси йил сайин кенгайиб бормокда. Демак, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш кўлами ҳам шунга муносиб тарзда кенгайиб боришига ҳеч қандай шубҳа йўқ, десак адашмаган бўламан.
Жаббар НАРБАЕВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қарақалпоғистон Республикаси бўлими раиси.
Манба: “IMKONIYAT” №11 son 2024 yil 8 iyun

Отправить комментарий
Отправить комментарий