Истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ёш шоир ва ёзувчиларнинг янги авлодини шакллантириш, интеллектуал билим ва салоҳиятли, илмга чанқоқ юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшлар куни” муносабати билан мукофотланди.
Эътибор. Имконият. Меҳнат ва муваффақият. Бу сўзлар елимиз ёшларининг эртани ойдин келажаги учун маҳкам таянч ва куч. Сабаби бугунги кунда фақатгина уларнинг кучли таълим олиб, чуқур илм эгаллаши учун имкониятлар яратиш билан чекланиб қолмасдан уларнинг меҳнатларни муносиб тарзида баҳолаш ҳар доим юртбошимизнинг диққат ва эътиборида.
Яъни жамият ҳаётидаги фаоллиги ва ёш ёзувчилар сафларидан жой эгаллаган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика мутахассислигининг 2-босқич талабаси, кўпгина халқаро танловларнинг, китобларнинг муаллифи Гулайим Куанишбаева «Кележак бунёдкори» медали билан мукофотланди. Медальни Тошкент шаҳрида Давлатимиз бошчиси ўз қўллари билан Гулайимнинг кўксига тақиб қўйди.
Гулайим Куанишбаева Махамбетали қизи болалигидан I гуруҳ ногирони, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги 5-сонли мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган. У мактаб чоғларидан сўз санъати бўлмиш адабиёт олимига кириб келишида кичик ҳикоялар ёзиб бошлади. Унинг мақолалари Республика “Қарақалпақстан жаслары,” “Еркин Қарақалпақстан” ва “Жеткиншек” газеталарида чоп қилинмоқда.
Ёш ёзувчи Гулайим ўз ижодкорлиги билан иншолар танловларига иштирок қилиб муносиб ўринларга сазовор бўлди. 2023 йили январь ойида Қирғизистон Респуликасида ўтказилган “Истеъдоди дурахшон” конкурсига иштироки учун махсус сертификати билан тақдирланган бўлса Қирғизистон Республикасида ўтказилган ижодкорлар танловида Гран При соҳибаси бўлди. Унинг қорақалпоқ тилида муаллифида чоп этилган "Менин атым Гулайым", "Жақсылық нур келтирер", "Сағыныш" номли китоблари орқали нашр этган.
Республикамиз миқёсида ўтказилган “Алишер Навоийнинг 582 йиллиги”га бағишлаган иншолар танловида 1-ўрин совриндори бўлди.
2023 йилнинг февраль ойида Қирғизистонли бадиий сўз усталари томонидан Гулайимнинг ижодини юқори баҳоланиб, креатив материаллар танловида “Бриллиант талант” йўналишинг қўлга киритди.
Қирғизистон Ёзувчилари уюшмаси, Турки Олами иттифоқи, Дунё талантлилари иттифоқи қабул қилинди.
Куанишбаева Гулайим асар яратиш билан бир қаторда таржима ишлари билан ҳам шуғулланади. У ёзган асарларини инглиз тилига таржима қилиб, Facebook тармоғи орқали Америка, Мексика, Аргентина, Испания, Швецария, Таиланд, Саудия Арабистони, Африка сингари бир неча мамлакатларидан ўз ихлосмандларига эга бўлган.
Қозоғистон Республикаси халқ ёзувчиси Баян Тиленшинанинг "Армон дунё" романини қозоқ тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, китоб Чимкент шаҳрининг "Әлем" нашриётида нашр этилди.
Г.Куанишбаеванинг Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган ҳикоялари Марказий АҚШнинг Эль-Сальвадор давлатида ўз ўқувчиларни топди. Сильвиа Аргуетта ва Жуанна Альварез томонидан февраль ойида “GIVES YOU THE PRESENT DIPLOMA OF HORNOR, FOR BIENS AN AKTIVE MEMBER, IN TNE MONTH OF FEVRUARY 2023” махсус дипломни ва март ойида “POETAS Y SENTIMENTOS” сертификатига эга бўлди.
2023 йил Алмати шаҳрида ўтказилган Турки Олами Ёзувчиларининг III қурултойига таклиф этилиб, шу йилнинг 20-22 октябрь кунлари Халқаро Қурултойга қатнашишга муяссар бўлди.
Қуанишбаева Гулайим халқаро миқёсдаги танловларга қатнашиб, нуфузли ўринларни эгаллаб келяпти. Атаб айтганда, 2023 йил январь ойида Тожикистон Республикаси "Истеъдоди дурохшон" уюшмасидан креатив мақолалари учун "Бриллиант талант" номинациясини қўлга киритди.
2023 йилнинг март ойида "Алишер Навоий ва Ғумар Қараш асарларидаги адабий боғланиш" танловида "ОЛТИН ҚАЛАМ" эгаси ва ТУРКИ ТАҒЫЛЫМЫ медали эгасига айланди.
2023 йил май ойида "Адабий Осиё - 2023" Египет ва Сирия ҳукмдори Султон Бейбарснинг 800 йиллигига бағишланган танловда II ўринни эгаллаб, махсус Диплом билан мукофотланди.
Қуанишбаева Гулайимнинг асарлари республика газеталарида мунтазам равишда чоп этилиб келмоқда.
Г.Куанишбаеванинг асарлари Халқаро “Пегас”, “Туран бирлиги” журналларида чоп қилиняпти. У мана шу йили март ойида Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.
Г.Куанишбаева унинг фикри, илми ва умрига бўлган нигоҳи ўзига бўлган талабчанлиги ахборот технологиясидан тўғри ва оқлана фойдалана билган «Сўз маржони» телеграмм канали 5,776 обуначиларига эга. Ўқиш билан бир вақтнинг ўзида олиб бориш, изланиш ассанг эмас. У кўп элларнинг ёзувчи-шоирларининг китобларни мутолаа қўймасдан улар билан ҳам таниш Яъни 39 эл билан ижодкорлик алоқасини ўрнатган. Айримларининг ҳикояларини қорақалпоқ тилига таржима қилиб, каналида ёритяпти.
– Бу медаль кўксимга тақиши билан бирга менга мамлакат ишончни, Президентимизнинг ғамхўрлигини ҳис қилишни ҳам қўшиб юклайди. Бу ерда 63 ёш мукофотланган бўлса ҳаммаси ҳам “байигида оти ўзганлар” ёшлардир. Улар билан суҳбатлашиб, эришилган ютуқлари билан танишдим, ҳаттоки уялаб ҳам кетдим. Элимизда биз ёшларга саноқсиз имкониятлар яратилган экан. Биз ёшлар энг камида шу имкониятларнинг бир-иккисидан фойдаланган ҳолда қанча юмушларнинг бошига “ип” боғлаган бўлар эдик. Сабаби, бизларни қўллаб-қувватлаб, бағрига босаётган Президентимиз, элимиз бор дейди, – Г.Куанишбаева.
Ёш иқтидорли ёзувчи Гулайим Куанишбаевани «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлангани билан Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз ҳамда келгуси ижодида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Отправить комментарий
Отправить комментарий