Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024 йил 21 февралдаги 4068-IV-КҚ-688-IV-сонли қўшма қарори иловасининг 31-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган эди.

Мазкур чора тадбирлар ижроси юзасидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан жорий йилнинг 25 июль куни Нукус шаҳридаги «Дўстлик уйи»да «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эришилган ютуқлари, уларнинг ижобий натижалари, илғор иш тажрибаларини тарғиб этиш бўйича» мулоқот учрашуви ташкил этилди.

Тадбирга имконияти чекланган, лекин ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган ва ютуқларга эришиб келаётган, ижодкорлар, спорт усталари таклиф этилди. Улар ўзларининг ҳаётдаги ютуқлари билан бўлишди.

Манба: ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республикаси