2024 йил 29 июль куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20-сонли "Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмани ривожлантириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" қарорининг ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб борилди.

Жамоатчилик назоратини Нукус шаҳри Темир йўл вокзали ва Жанубий автовокзалда ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ижтимоий инспекция Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бошқармаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси иштирок етишди.

Аниқланган камчиликлар муҳокама қилиниб бартараф этиш учун талаб ва таклифлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими