Жорий 2024 йилнинг 23-26 июль кунлари Наманган вилояти Косонсой шаҳри жойлашган Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти дам олиш масканида жамият қошидаги “Санъат гулшани” Масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликдаги республика миқёсидаги кўришда нуқсони бўлган созанда ва мақомчи хонандаларининг ижодий дўстлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувга Нукус шаҳридаги 10-сонли Нурли маскан мактаб-интернати ўқитувчи, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими қошидаги“Маданият ва Маърифат“ бўлими бошлиғи З.Олимова иштирок этдим.

Сафардан асосий кўзланган мақсад жамият миқёсида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбир ва концерт жараёнларига жиддий тайёргарлик кўриш, хусусан сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг навбатдаги қурултойидаги концерт дастурида якка ва жамоавий куй ва қўшиқ намуналари билан иштирок этишдан иборат бўлди.

Ушбу тайёргарлик жараёнларида “Санъат гулшани” Мусиқий овоз ёзиш студияси раҳбари Салоҳиддин Нуралиев бошчилигида телеграмм ижтимоий тармоғидаги мен ташкил қилган ва бошқараётган “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Санъат усталари” ҳамда Андижон вилояти Асака туманидаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби катта ўқитувчиси Хурсан Ҳошимов ташкил қилиб бошқараётган “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти хонандалари” гуруҳларида масофавий бошланган эди.

Шу ижодий жамоа учрашув орқали жонли мулоқот қилиш ҳамда биргаликда ишлаш мақсадида йиғилди. Уч кун давомида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти дам олиш масканида Хоразм давлат университети “Санъатшунослик ва филология“ кафедраси ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Очилбек Матжонов, Қарши Ихтисослаштирилган маданият мактаби анъанавий хонандалик бўлими катта ўқитувчиси Нишон Авазов, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти қошидаги “Санъат гулшани” МЧЖ раҳбари Аҳрор Раҳмонов ҳамда Студия раҳбари Салоҳиддин Нуралиевлар бошчилигида мунтазам репетиция жараёнлари давом етди.

Созандалар ижросидаги халқ куйига мансуб “Ражабий”, “Бексултон” куйлари, хонандалар иштирокида эса Навоий Ғазали, Юнус Ражабий мусиқасига мансуб “Гулсочар”, Навоий Ғазали, Халқ куйи билан ижро этиладиган “Яли-яли”, Миртемир шеъри, Фахриддин Содиқов мусиқасига мансуб “Ўзбекистон” қўшиқлари ижролари устида жиддий тайёргарлик жараёнлари давом етди. Санъат асарлари қайта-қайта чалиниб, ижро етилди, созанда ва хонандаларга жўр овоз ижро маҳорати сирлари алоҳида тушунтирилгани  эътиборга лойиқ бўлди.

Водий вилоятлари ва Тошкент вилояти ҳамда воҳадаги вилоятлардан ташкил топган созандалар гуруҳи қуйидаглардан иборат бўлди. Созандалар Очилбек Авазов (Доира), Жаҳонгир Муйдинов (Уд), Хошимов Хурсан (Дутор), Очилбек Матжонов (Танбур), Салахитддин Нуралиев (Қашқар рубоби), Зоир Тошматов (Қонун), Муталлибжон Исақов (Ғижжак), Нишон Авазов (Ғижжак), Мурод Ҳакимжонов (Ғижжак Алт).

Созандалар биргаликда бир-бирларини тинглаш орқали куйларни жуда маромида чалишди! мусиқалар анча саҳнада чалишга тайёр ҳолатга келиб қолди.

Хонандалар таркиби қуйидагилардан ташкил топган эркак хонандалар Анваржон Маматқадиров, Аҳрор Раҳмонов, Азиз Шукуров, Муродилло Шаропов, Ҳайитбой Исмоиловлардан иборат бўлган бўлса аёл хонандалар Садоқат Баҳронова, Садоқат Олимова, Сабоҳат Полвонова, Муҳаббатхон Мансурова, Муҳайёхон Қосимова, Ҳакимахон Жўрабоева, Феруза Насриддинова, Шоҳидахон Тоджибоевалардан ташкил топди.

Репетиция жараёнлари жуда юқори савияда ўтди. Мақом куйлайдиган ижрочиларга овозларига мос тушадиган мумтоз ва халқ қўшиқларидан ёдлаш ва тайёргарлик кўриш вазифалари топширилди. Келажакдаги режа ва мақсадлар белгилаб олинди. Ижодий ҳамкорлик учрашуви жуда юқори савияда ўтди. Уч кун давомидаги мароқли ҳордиқ жараёнлари ижод ва санъат аҳлини яна ҳам руҳлантирди ва ўзаро бир-бирига яқинлаштирди. Мен ҳам О.Матжонов, М.Косимова, А.Раҳмонов, Т.Насриддиновлар билан ўзаро мулоқотда бўлдим ҳамда ижодий ҳамкорлик таклифини  билдирдим.

Зарина Олимова,
Нукус шаҳридаги 10-сонли Нурли маскан
мактаб-интернати ўқитувчи