2024 йил 2 август куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда бўйича тузилган Меморандум асосида пойтахтимиздаги Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълимига қарашли 10-сонли "Нурли макон" кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида мониторинг ишлари олиб борилди.

Мониторинг мақсади ногиронлиги бўлган шахсларни фавқулодда вазиятлар вақтида хавфсиз эвакуация қилиш бўйича яратилган шарт-шароитларнинг талаб даражасига мувофиқлигини ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати ишларини олиб бориш.

Ўрганишлар натижасида 10-сонли "Нурли макон" кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида фавқулодда ҳолатларда эвакуация йўлакларида пандус ўрнатилмаганлиги, ногиронлиги бўлган шахсларнинг иккинчи қаватга кўтарилиш имконияти йўқлиги, ҳожатхоналарида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар яратилмаганлиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги қурилмаларининг айрим камчиликлари аниқланган.

Mанба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий боълими