2024 йил 5 август куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий инспекция бошқармаси билан ҳамкорликда Хўжайли туманида жойлашган Автовокзал ҳамда Темир йўл вокзалида мониторинг ишларини олиб борди.

Мониторинг мақсади ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилган шарт-шароитларнинг талаб даражасига мувофиқлигини ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати ишларини олиб бориш.

Мониторинг ишлари давомида ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шароитлар талаб даражасида эмаслиги, яъни Автовокзалдаги пандус стандартга жавоб бермаслиги, кириш эшикларида тўсиқлар мавжудлиги, кўрсаткич белгилари йўқлиги, ҳожатхоналар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлик яратилмаганлиги, шу билан бирга Темир йўл вокзалида кириш олдида зиналарининг тутқичлари йўқлиги эшик олдида тўсиқ мавжудлиги аниқланди.

Жамоатчилик назоратида Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий инспекция бошқармаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими масъул ходимлари иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими