Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш мақсадида “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак” ҳуқуқий акцияси ўтказилиши режалаштирилган эди.

Ушбу акция 2024 йилнинг 1 августидан 30 августигача давом этиши назарда тутилган эди. Яъни акция доирасида республикамиз миқёсида қуйидагилар ташкил этилди:

–  уйма-уй юриш, сайёр қабуллар, “Адлия куни” ва “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбирлари;

– меҳнат ярмаркалари;

– хотин-қизлар билан учрашувлар;

– давра суҳбатлари;

– хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Ушбу акцияга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришганлигига ўттиз уч йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими махсус кутубхонаси, “Бердақ” номидаги Қорақалпоғистон давлат университети, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими, Нукус шаҳридаги 10-сонли "Нурли макон" кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати, “Ақ жағис маҳалла фуқаролар йиғини, 4-сонли Амударёлик маданият маркази билан ҳамкорликдаги “Мустақиллик менга нима берди”  деб номланган икки қисмдан иборат уч авлод учрашуви ҳамда бадиий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Кечани 10-сонли "Нурли макон" мактаб-интернати ўзбек тили фани ўқитувчиси  Зарина Олимова ҳамда кутубхона ходими Элмира Шўртанова олиб бордик.

Тадбирни Кутубхона касаба уюшмаси раиси Жақсимбой Мадримов очиб берди. Ушбу акция доирасида мен ўзимнинг муаллифлигимдаги “Тафаккур жилолари” “Туйғулар соҳили” АҚШнинг Амазон сайтида сотилган инглиз тилидаги “The_Property_of_The_Downloadable_Proof”  ҳамда ўзим тақризчи бўлган Ўзбек қозоқ шоир ёзувчиларининг 3-онтологиясини кутубхона фондига совға қилдим.

Тадбирда кутубхона ходимлари Мустақиллик давридаги эришилган ютуқлар хусусида маъруза қилишди. Маҳалла фаолларидан Медетова Гулзада, талабалар Римбаева Барчиной, Тилеўмуратова Айсилу, мактаб-интернатнинг намунали ўқувчиси  Ибадуллаева Камилалар сўзга  чиқиб ўзлари эришган ютуқлар ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

Кутубхона библиография бўлими ходими Тўремуратова Дариха фонддаги ватан ва мустақилликни мадҳ етувчи китоб ва матбуот материаллари кўргазмаси билан иштирокчиларни таништирди.

Маданият маркази томонидан тайёрланган рақс ва қўшиқлар кечага алоҳида руҳ бағишлаб  барчага кўтаринки кайфият улашди.

Кеча сўнгида Кутубхона директор ўринбосари Жамила Абдукаримова сўзга чиқиб мени сўнгги эришган ютуқларим билан табриклади, ташкилотчи ва қатнашчиларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, ҳаммани байрам билан самимий табриклади.

Тадбир жуда кўтаринки ва юқори савияда ўтди ҳамда қатнашчиларда ижобий таассурот қолдирди.

Зарина Олимова,
Нукус шаҳри10-сонли "Нурли макон" мактаб-интернати
ўзбек тили фани ўқитувчиси, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон бўлими қошидаги “Маданият ва маърифат” тармоғи бошлиғи.