Президентимизнинг 2022-йил 30-декабрдаги “2023 — 2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўңрисида“ги 465-сонли қарори асосида Нукус тумани Ақманғит шаҳарча фуқаролар йиңини ҳудудида жойлашган Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига 8 млрд. 980 млн сўм маблағ эвазига қўшимча янги бино қуриб битказилди.

Ушбу қўшимча бинода ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шароитлар яратиш мақсадида лифт, операцион блок, лаборатория ва беморлар даволаниши учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази аввал 50 ўринли бўлган болса, энди 100 ўринга мўлжалланган қилиб қуриб битказилди.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгаши Матбуот хизмати