БМТнинг "Ногиронлар хуқуқлари тўғрисидаги Конвенция"сида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари, хусусан, уларнинг яшаш, фуқаролик, ҳуқуқий ҳимояланиш, таълим олиш, саломатликларини саклаш, бошқалар билан тенг равишда меҳнат қилиш, сиёсий, ижтимоий, маданий ҳаётда, бўш вақтни ўтказиш, дам олиш ва спорт билан шуғулланишда иштирок этиш, ўзлари ва оиласи учун етарлича турмуш шароитига эга бўлиш ва ижтимоий ёрдам хукуқлари эътироф этилган. Ушбу ҳуқукларни амалга оширишнинг кафолатлари белгиланган.

Бу Конвенция имзоланган мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар кўлами кенгайиб бормокда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024 йил 21 февралдаги қўшма қарори иловасининг 31-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ногиронлиги бўлган тадбиркорлар ва ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган эди.

Мазкур чора-тадбирлар ижроси юзасидан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг 26 июль куни Нукус шаҳридаги "ННТлари уйи"да "Ногиронлиги бўлган шахслар эришилган ютуқлар, уларнинг ижобий натижалари, илғор иш тажрибаларини тарғиб этиш бўйича мулоқот ташкил этилди.

Тадбирга имконияти чекланган, лекин ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган ва ютуқларга эришиб келаётган, ижодкорлар, спорт усталари таклиф этилди. Улар йиғилиш иштирокчиларига такдир тақозосига қарши курашган ҳолда ўзларининг ҳаётда эришган ютуқлари тўғрисида батафсил гапириб бердилар.

Мазкур учрашув Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилаётган кўплаб ногиронлиги бўлган ёшлар қалбида яшашга, ишлашга ва ижод қилишга бир олам иштиёқ уйғотди.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси бўлими масъул ходими.

Манба: “IMKONIYAT” №15 son 2024 yil 8 avgust