Беш йил олдин, аниқроғи 2019 йил 9 август куни Mehrtilsimi.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти «SA.KR.UZ» Саламат Авезов шахсий веб-сайти ташаббуслигида ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама юксалтириш мақсадида "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали ишга туширган эдик.

Беш йил мобайнида канал орқали қатор ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва давлатимиз тамонидан қобул қилинган #қарор, #фармон #фармойиш қонунчилик соҳаларидаги 1991-2024 йиллар оралиғидаги қарор ва фармонлар тўплами. #Қонунчиликдаги_янгиликлар

ўзбек тили кирилл ва лотин имлода 118 та, қорақолпоқ тили кирилл ва лотин имлода 72 та, рус тилида 39 та ва ингилиз тилида 8 та жами теглар сони 237 тани ташкил этади.

Базамизда мавжуд ўзбек тилида 529 саволлар манбаларини кўрсатилган ҳолда ёритилган бўлиб, савол ва жавоблари сони 529 та ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида 40 та, рус тилида 7 тани ташкил қилади. Овозли жавоблар сони 12 та, ўзбек тилида видео жавоблар сони 8 та, қорқалпоқ тилида видео жавоблар сони 15 тани ташкил қилиниб, ЮРИСТ – Ойбек Юсуфбекович ИСОҚОВ тамонидан эса 5 саволга мантнли ва 3 аудио овозли таризда жавоб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот бўйича бош маслаҳатчиси Нурья БЕРДИНИЯЗОВА томонидан ёзма равишда ўзбек тилада 31 та саволга, қорақалпоқ тилида 3 та саволга, аудио овозли жавоблар сони 1 та, видео жавоблар сони 4 та жавоб берди.

«Мадад» – ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Амангул АЛДАМУРАТОВА томонидан ёзма равишда ўзбек тилада 38 саволга, қорақалпоқ тилида 1 та саволга, аудио овозли жавоблар сони 1 та жавоб берди.

Канал статистикаларига эътибор берадиган бўлсак, ўтган йили каналимда обуначилар сони 394 ташкил қилган бўлса ҳозирда 432 сони ташкил қилади. Бу дегани йил давомида 38 сон обуначиларимиз даврамиз сафига қўшилишди. Аксарият фойдаланувчилар ногиронлиги бўлган шахслар уларнинг ота-оналари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари масъул ходимлар ва бошқа шахслар ҳисобланади.

Ногиронлар ҳуқуқи бўйича фойдаланувчилар каналим орқали маълумотлар олиб, ўзлари қизиқтирган кўплаб саволлар билан муражаат қилишади.

Энг қувончли янгилик 28 март, 2021 йили MEHRTILSIMI.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайтининг мобил иловаси ишга тушди. Телефонингиз камераси билан QR-кодни сканерланг APK файлини юклаш имкониятингиз мавжуд.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўпламининг икки йилиги ва “Ногиронлик ҳуқуқлари” мобил иловасини ишлаб чиқишди.

Ушбу иловани TexnoPOS IT мактаби ассосичи Шарапат Қалабаев ва мактаб ўқувчилар Алишер Қазақбаев, Нурлибай Кошкинбаев билан ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларига оид барча маълумотлар ўзбек тилининг кирилл ва лотин тилида жамланган иловани ишлаб чиқди.

Умумий ҳамкорларимиз сони 9 тани ташкил этилда. 

Хуллас, ногиронлиги бўлган шахслар учун амалга ошириладиган истиқболи лойиҳалар кўп. Беш йиллик сарҳисобимиз шу.

Нолимаймиз албатта, борига шукур қиламиз. Умид қиламан келажакда "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали ягона интерактив портал яратишда тўла асосли бўлиши сўзсиз ишонч билдираман.

Сиз азизларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга самимий меҳрингиз ва эътиборингиз учун ташаккур билдираман! "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали сизлар учун хизмат қилади.

Раҳмат азизларим!

Саламат Авезов,
Канал администратори.