Жорий йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида сайлов қонунчилиги бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, кузатувчилар учун миллий қонунчилик ҳамда халқаро стандартлар асосида кузатувни амалга ошириш бўйича Нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларига ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарни Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Қ.Каримходжаев очди ва олиб борди ва ўз сўзида: Миллий сайлов қонунчилигимиздаги асосий қоидаларни шунингдек, сайлов тизими – фуқароларнинг давлат лавозимларига қонуний сайланишини таъминловчи ва тартибга солувчи қонунлар, усуллар ва жараёнлар мажмуидан иборат бўлган мажоритар, пропорционал ва аралаш тизимлари ҳамда уларнинг ютуқлари, камчиликларини мисоллар тариқасида тушунтириб берди.

Сўнг сўзни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёнидаги Ижтимоий Инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Б.Жолдасовга берди: Овоз бериш хоналарини жиҳозлашга, шу жумладан уларни имконияти чекланган шахсларга мослаштиришга пандусларнинг талабга жавоб бериши, сайлов округлари ва участкалари биноларининг қонунчилик талабларига кўра жиҳозланганлигини, қўйилган талаблар бўйича кенг тушунча берди.

Семинар сўнгида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Қ.Каримходжаев сайловда Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг асосий вазифаси комиссияларига кўмаклашиш, миллий сайлов қонунчилигимиздаги асосий қоидалар бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академиясида малака оширган тренерлар штаби аъзоларини жалб қилган ҳолда 15 та Нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларидан ташкил топган ишчи-гуруҳ тузилганлигини маълум қилиб билдирди. Семинарда 20 та Нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси