Жорий йилнинг 6-сентябрь кунида Қорақалпоғистон кўзи ожизлар кутубхонаси, Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, 4-сонли Амударё маданият уйи  билан ҳамкорликда “Салоҳиятли ёшлар юртимиз келажаги” деб номланган бадиий-мусиқий учрашув кеча бўлиб ўтди.

Тадбирни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига қарашли алоҳида таълим олишга муҳтож кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган Нукус шаҳридаги 10-сонли мактаб-интернати ўзбек тили фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими “Маданият ва маърифат” бўлими бошлиғи Зарина Олимова олиб борди.

Кечани Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Қуўатбай Шарапов очиб берди. Режепова Гўзал Каримбаевна ҳаёти ва ижод йўли ҳақида мен қисқа маъруза қилдим. Г.Режепованинг ютуқлари конференция тўпламлар, диплом ва фахрий ёрлиқлар,  халқаро мукофотлар билан яқиндан таништириш учун Дариха Тўремуратова тақдимот қилди.

Жорий йил Г.Режепова халқаро миқиёсдаги фаол ҳаракатлари учун муносиб кўрилган “Қозоғистон Республикаси Қўшқанот” ижод жамоат фонди раёсатининг “Олтин қанот” ҳамда “Халқаро хизматлари учун” кўкрак нишонини тантанали равишда Ўзбекистон кўзи ожизлар Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Қ.Шарапов бошчилигида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Ж.Нарбаев ҳамда Қорақалпоғистон Кўзи ожизлар махсус кутубхонаси директори А.Ахетовалар топширишди мен эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Дўрмон” ижодий клуби аъзолигини топширдим.

Шундан сўнг Ж.Нарбаевнинг самимий табрик ва тилаклари изҳорига навбат берилди ҳамда Т.Жангабаев ва Г. Режеповага Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими “Маданият ва маърифат” бўлими аъзолиги гувоҳномалари топширилди.

4-сонли Амударё маданият маркази қатнашчилари  ижросидаги қўшиқ ва рақслар тадбирга байрамона руҳ ва кўтаринки кайфият бағишлади.

Г.Режепованинг ҳамиша қўллаб қувватлаб келаётган, ёнида турган ва бирга юрган муҳтарама онасининг қалбидан қайнаб чиққан дил изҳорлари, самимий сўзлари ва миннатдорчилигини тасвирлашга сўз ва қалам ожизлик қилади.

Кеча қаҳрамони, халқаро мукофот ва сертификатлар соҳибаси, Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат уневирсетети “Адабиётшунослик” йўналиши магистратура 1-босқич талабаси Г.Режепованинг олдига қўйган мақсадлари, самимий табриги барчани таъсирлантирди.

Тадбирни якунлаш учун сўзга чиққан А.Ахетова барчага миннатдорчилик билдириб, Г.Режеповани барча ютуқлар билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади. Кеча якунида барча тақдимот дастурхонига таклиф қилинди.

Тадбир барча йиғилган меҳмон ва қатнашчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

Зарина Олимова,
Нукус шаҳри10-сонли "Нурли макон" мактаб-интернати
ўзбек тили фани ўқитувчиси, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон бўлими қошидаги “Маданият ва маърифат” тармоғи бошлиғи.

Видео YouTube: