Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг махсус кутубхонасида “Мустақиллик менга нима берди” деб номланган бадиий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирни кутубхона касаба уюшмаси раиси Жақсимбой Мадримов очиб берди.

Йиғилишда даслаб кутубхона ходимлари Мустақиллик давридаги мамлакатимизда эоишилган ютуқлар хусусида маъруза қилишди. Кейин маҳалла фаолларидан Гулзада Медетова, талабалардан Барчиной Римбаева, Айсилу Тилеўмуратова, мактаб-интернатнинг намунали ўқувчиси Камила Ибадуллаевалар сўзга чиқишиб ўзларинг ҳаётда эришган ютуқлар ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашдилар.

Кутубхонанинг библиография бўлими ходими Дариха Тўремуратова фонддаги Ватан озодлиги ва мустақиллик ҳақидаги китоб ва матбуот материаллари асосида яратган кўргазмаси билан йиғилиш иштирокчиларни таништирди.

Бадиий кеча иштирокчилари кутубхонага ўзлари олиб келган қизиқарли китобларни совға қилдилар.

Туман Маданият маркази томонидан тайёрланган рақс ва қўшиқлар кечага шодонлик руҳини бағишлади, мусиқий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият улашди. Ватанпарварлик руҳдаги бу тадбир қатнашчилардан унутилмас таассурот қолдирди.

Ушбу тадбир кутубхона ташаббуси билан “Бердақ” номидаги Қорақалпоқ Давлат университети, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Нукус шаҳридаги 10-сонли “Нурли макон” кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати томонидан тайёрланди.

Зарина ОЛИМОВА,
Нукус шаҳридаги 10-сонли “Нурли макон” мактаб-интернати ўқитувчиси,
ЎзНА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
қошидаги “Маданият ва маърифат” тармоғи бошлиғи.

Манба: “IMKONIYAT” №17 son 2024 yil 12 sentyabr