Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахслар учун семинар ташкил қилди.

Семинардан мақсад таянч ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган шахсларнинг Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиши ва уларнинг психологик тайёргарлигини оширишдан иборат.

Маълумот учун, Дунё юзида табиий офатларда ва Фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўлим даражаси бошқа ногиронлиги бўлмаган инсонларга нисбатан 4 баробар юқори. Шу сабабдан Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими ногиронлиги бўлган шахсларни уларнинг ногиронлик белгисига қараб семинарлар ва ўқув амалиёт машғулотларини олиб боришни режалаштирди.

Кейинги семинар ва ўқув амалий машғулотларини кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар орасида олиб бориш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими