Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Қорақалпоғистон кўзи ожизлар Маданият маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига қарашли Нукус шаҳридаги Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган 10-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернати билан ҳамкорликда Қорақалпоғистоннинг улуғ шоири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йил тўлиши муносабати билан “Айт, сен Ажиниёз қўшиқларни” деб номланган кўрик танлов ўтказилди.

Танлов бадиий ифодали ўқиш ҳамда миллий эстрада қўшиқ ижрочилиги йўналишида бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Қуўатбай Шарапов очиб берди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали катта ўқитувчиси Сайёдхон Файзуллаева, 10-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернати ўқитувчиси, шоира ва публицист Зарина Олимова, Бахши Азат Сийлхановлардан таркиб топди.

Иштирокчилар уч асосий мезон: Саҳнада ўзини тутиш маданияти уч  балл, ижро маҳорати уч ярим балл, асар танлаш ва тўлиқ ва аниқ етказиб бериш жиҳати уч ярим балл, умумий ўн баллик тизимида баҳоланди.

Кўрик танловда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаларидан келган умумий ўн тўққизта жамият аъзолари иштирок этди.

Шоир Ажиниёз Қўсибой ўғлининг шеър ва достонларидан парчалар айтган қатнашчилар ўн нафар, шоирнинг қўшиқ қилиб ҳофиз ва хонандалар томонидан куйланиб келинаётган қўшиқларини ижро этган жамият аъзолари олти нафарни ташкил этди.

Бадиий ифодали ўқиш йўналиши қатнашчилари:

1. Жумабаева Гулшат;

2. Серимбетова Азиза;

3. Ибадуллаева Камила;

4. Реймбоева Барчиной;

5. Аманбаева Феруза;

6. Заримов Бердибай;

7. Каримбаев Генжебай;

8. Жандуллаева Айзада;

9. Муратбаева Байрамгул;

10. Хожамуратова Диларам.

Қўшиқчилик йўналиши иштирокчилари қуйиидагилар:

1. Генжемуратов Жақсимурат;

2. Бегдуллаев Ислом;

3. Эрсариев Маҳмуд;

4. Тойликеев Марсел,

5. Сейтқасимов Руслан.

Кўрик танлов низом ва мезонларига мувофиқ иштирокчилар эришган натижалар қуйидагича бўлди:

Бадиий ўқиш йўналишида Жандуллаева Айзада 1-ўринга, Эркинай 2-ўринга, Заримов Пердебай 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Қўшиқчилик йўналишида эса: 1-ўрин Генжемуратов Жақсимурат, Эрсариев Маҳмуд, 3-ўрин Бегдуллаев Исломга насиб этди.

Ғолиблар Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг диплом ва фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Кўрик танлов сўнгида ҳакамлар ҳайъати ва қатнашчилар сўзга чиқиб, давлатимизнинг жамият аъзоларига қаратилаётган эътиборидан мамнунликларини изҳор етишди ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раёсатига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Зарина Олимова,
Нукус шаҳри10-сонли "Нурли макон" мактаб-интернати
ўзбек тили фани ўқитувчиси, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон бўлими қошидаги “Маданият ва маърифат” тармоғи бошлиғи.