"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Нукус шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактаби ва 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюриб, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, уларнинг ютуқлари ҳақида маълумот олди, шунингдек, таълим муассасаларида ўрнатилган замонавий сув тозалаш тизимларини кўздан кечирди.
Фонд кўмагида Қорақалпоғистон Республикасидаги 180 та мактаб тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлиши учун сув тайёрлаш ускуналари билан жиҳозланди.
Лойиҳанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мактабларда ЮНИСЕФ экспертлари томонидан сувни тежаш, санитария ва гигиена бўйича тренинглар ўтказилмоқда.
"Тоза ичимлик суви" лойиҳасини амалга ошириш доирасида келгусида Қорақалпоғистоннинг яна 52 та мактабида сув тозалаш тизимлари ўрнатилади, бу эса болаларнинг таълим олиш шароитлари ва саломатлигини яхшилаш имконини беради.
Видео YouTube:
Манба: "Замин" фонди
Отправить комментарий
Отправить комментарий