Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон худудий бўлими билан биргаликда Нукус шаҳридаги “Қурилиш” Маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қорақалпоқ давлат университети еттинчи филали биносидаги 34-сонли сайлов участкасида бўлиб, участка биноларини қонунчилик талабларига кўра жиҳозлангани, ногиронлар учун тегишли шароитлар яратилганлиги бўйича мониторинг ўтказилди.

Овоз бериш бинолари жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг киришига қулай бўлиши, овоз бериш бинонинг биринчи қаватида амалга оширилиши, автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларида ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида жой ажратилганлиги, стационар сайлов қутиси мавжудлиги, зарур мебеллар, оргтехника воситалари (компьютер, принтер, сканер, нусха кўчирувчи ускуна, UPS), телефон, телевизорнинг мавжудлиги бўйича ўрганилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси