Жорий 2024 йил 12 ноябрь куни “Бутун жаҳон халқаро кўзи ожизлар”ни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, «Темурийлар» давлат тарихий музейи, «Ренессанс» халқаро университети ҳамда “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда “Маънавият фидойиси”, “Халқ таълими аълочиси” давлат мукофоти соҳибаси шоира публицист адабиётшунос З.Олимованинг “Умримнинг рангин саҳифалари” деб номланган янги китоблари тақдимоти ҳамда ижодий учрашув кеча бўлиб ўтди.

Тадбирни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Г.Шаҳоббиддин олиб борди.

Кечани “Темурийлар тарихи” давлат музейи халқаро “Амир Темур” хайрия жамғармаси 1-ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Т.Ҳайит очиб берди ҳамда шогирди З.Олимовани янги китоби билан табриклади. У З.Олимоваанинг муносиб шогирд эканлигини, ўз устида ҳамиша тинимсиз изланишини, фақат чинакам самарали меҳнат орқали ушбу натижаларга эришганини алоҳида эътироф этди.

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Марказий бошқаруви ижтимоий масалалар бўйича раис ўринбосари Қ.Ҳақбердиевга берилди. З.Олимова фаол жамиятимиз аъзоларидан экганлиги, ижоди билан яқиндан таниш экганлигим ҳамда у 2023 йилдан буён “Осиё кўзи ожизлар ассамблея”сига Республика миқёсида тўрт нафар делегат аъзоларидан бири бўлиб сайланганини эътироф этди.

Шундан сўнг кўплаб тарихий романлар муаллифи, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ва халқаро Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ш.Исахонова сўзга чиқиб “Ўзбекистон ҳафталиги” миқёсида Тайланд ҳамда Индонезия ҳафталикда З.Олимовани яқиндан танигани, унинг нафақат ижодкор, балки, ҳар соҳада ҳар хил характердаги инсонлар билан ҳар қандай йўналишда мулоқот қила олишини алоҳида ҳурмат билан тилга олди.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси “Дўрмон” ижод уйи қошида ташкил қилинган “Дўрмон”  ижодий клуби раҳбари, халқаро Турон академиясининг Витция Президенти, А.Худойберди сўзга чиқиб, З.Олимованинг нафақат қалами ўткир, фикри теран ижодкор, балки, мард ва танти инсон экганлигини ҳурмат ва эътибор билан алоҳида тилга олди.

“Дўрмон” ижодий клубининг турли вилоятлардан келган фаол аъзоларининг З.Олимова ижоди билан яқиндан танишиб, шоирага атаб ўқилган гўзал шеърлари тадбирга алоҳида руҳ бағишлади.

“Ренессанс” халқаро университетидан ташриф буюрган “Филология” факультети талабаларининг савол-жавоблари ҳамда илмий қарашлари билан бойиб борди.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси фаол аъзоси Д.Саидолимованинг З.Олимованинг шахсияти ва ижоди хусусидаги самимий фикрлари ва билдирган таклифлари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари томонидан маъқулланди. “Халқаро олтин мерос” хайрия жамғармаси фаол аъзоси А.Исоқов, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти “Санъат гулшани” раҳбари А.Раҳмонов, Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси О.Авазов ижро этган қўшиқлар томошабинлар кайфиятини кўтариб, тадбирнинг юқори савияда ўтишига ҳисса бўлиб қўшилди.

Тақдимот ва учрашув кечаси барча йиғилганларда ижобий таасурот қолдирди ҳамда нуфузли халқаро тадбир сифатида эътироф этилди.

Қахрамон Хақбердиев,
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ижтимоий масалар бўйича раиснинг биринчи ўринбосари.