Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Биз биргамиз" мақсадли лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг уй-жойларни қиш мавсумига тайёрлаш, иситиш мосламаларини, уй томларини шифрлаш, эшик ва ойналарини янгисига ўзгартиришдан иборат.
Яъни туманига ногиронлиги бўлган боқувчиси йўқ кам таъминланган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга ошириш лойиҳанинг асли мақсадларининг бири ҳисобланади.
Буни Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Биз биргамиз" мақсадли лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалар масалалари қўмитаси, Чимбой тумани ҳокимияти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва ассоциациянинг Чимбой тумани бўлинмаси бошчилигида туманида олиб борилаётган амалий ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Лойиҳа ташаббуси Чимбой туманида истиқомат қилувчи 3 кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг уй-жойи қиш мавсумига тайёрлаш, иситиш мосламаларини, уй томларини шиферлаш, эшик ва ойналарини янгисига ўзгартиришни режалаштирилган.
Жорий йилнинг 29-ноябрь куни тумандаги “Қара кўл” маҳалла фуқаролар йиғини, Ажинияз кўчаси, №19-уйда истиқомат қилувчи “Хотин-қизлар” дафтарида рўйхатига киритилган боқувчисини йўқотган Бегжанова Алтингулнинг қўл остидаги туғишган акаси II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс хонаданинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартирилиб берилди.
Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳиблари дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, саховат ва эҳсон ёғдуси бардавом бўлишига туртки беради. Зеро, эзгулик амалининг жавоби ҳам сахийликдир.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий