Оилавий меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун «Президент совғаси» Қорақалпоғистонга етиб келди.
3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган Президент совғалари таркибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўллаган Янги йил табриги, ширинликлар,китоблар тўплами, канцелярия буюмлари, смарт соат, самокат, юмшоқ ўйинчоқлар, дидактик ўйинлар, велосипед ва бошқа совғалар киритилган бўлиб, байрам арафасида совғалар ўз эгаларига етказилиши белгиланган.
Шунингдек, 12 ёшдан катта тарбияланувчилар совғалари таркибига электр юритувчи самокатлар ҳам киритилган.Президент совғалари республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида Янги йил байрамида тантанали равишда топширилади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий