Ҳар йили “3-декабрь - Халқаро ногиронлар куни” республикамиз бўйича жойларда кенг нишонланиб келинмоқда.

2024-йил 3-декабрь куни Нукус шаҳридаги "Имкон" реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда иштирок этди.

Юртимизда ҳеч бир бола эътибордан четда қолмайди. Оролбўйи болалари учун махсус қурилган ушбу реабилитация марказига эга болалар боғчасида ҳам бир қатор тарбияланувчилар ўқиб, таълим олмоқда. Шунингдек, саломатлигини тикламоқда. Болалар учун барча қулай шароитлар яратилган. Уларнинг саломатлиги доимий назоратга олинган ва тажрибали тиббиёт ходимлари ва педагог устозлар туну кун меҳнат қилмоқда.

“Имкон” ташкилотида ўтказилган тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан болаларга сана муносабати билан совғалар топширилди.

Байрам тадбири болалар ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи
Кенгеси Матбуот хизмати