Жисмоний ва юридик шахс вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, давлат хизматчиларининг халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Ана шундай қабулларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 17-декабрь куни Нукус туманида ўтказилиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция бошлиғи ўринбосари Ш.Мақсудов фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини тинглади.

Қабул жараёнида, 16 нафар мурожаатчининг ижтимоий йўналишлардаги масалалари мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди. Эътиборлиси, мурожаатларнинг 10 тасига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб қилинган мурожаатлар ижроси учун масъуллар белгиланди.

Шунингдек, аҳоли муаммоларини ўрганиш, очиқ мулоқот орқали фуқароларни эшитиш ва уларнинг қалбига кириб бориш, мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси