Мана бир неча кундан сўнг 2024 йил ниҳоясига етади. Янги 2025 йил остонасига қадам қўйиш ара-фасидамиз. Улуғ неъмат бўлмиш умримизнинг яна бир йилига якун ясаб, унинг янги бир саҳифасини очамиз. Ўтиб бораётган йилимиз ўзининг шиддат-кор руҳи, унутилмас қувончли воқеалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови билан тарихда ўчмас из қолдирмокда.

Янги йил, янгидан-янги режалар, орзу-тилаклар остонасида кузатаётган 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилимизни сарҳисоб қилар эканмиз, жорий йил Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими фаолиятида кўплаб ижобий ишларга тўла бўлганини таъкидлаш ўринли. Биз Юртбошимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг бажарилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан биргаликда 22 маротаба жамоатчилик назоратини амалга оширдик. Шу билан биргаликда, 4 та меморандум имзоланиб, 4 та семинар ўтказилди. Қорақалпоқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан биргаликда "Табиий ҳамда техноген турдаги фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўғри ҳаракатланиши" бўйича методик қўлланма ишлаб чиқиб, чоп этилди. да. Бу эса фуқаролик жамиятимизни янада жозибадор, ишончли ва баркамол қилиши шубҳасиз.

Имкониятдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган янги – 2025 йил билан қизғин муборакбод этамиз. Барча-барчага мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятларида каттадан-катта муваффақиятлар тилаймиз. Янги йилда юртимиздаги барча хонадонлардан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!

Буюк ва муқаддас Ватан – жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин! Янги йилингиз муборак бўлсин, азизлар!.

Жаббар НАРБАЕВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси.

Манба: “IMKONIYAT” №24 son 2024 yil 28 dekabr