Ижтимоий давлат деб эълон қилинган Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳукуқларини мустаҳқамлашга қаратилган ишлар самарали олиб борилмокда. Амалга оширилган ишларнинг асосий мақсад-моҳияти жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун инклюзив жамият яратиш ва уларнинг ўзгалар билан тенгларнинг тенги сифатида яшашлари учун қонуний асослар яратиш ҳисобланади. Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими ходимлари ҳар бир ногиронлиги бўлган инсоннинг ана шу ҳукуклардан оқилона фойдаланган ҳолда ўз ҳаёт тарзини яхшилаб олиши, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, ишлаб оиласига бош бўлишига кўмаклашишга ҳаракат қилиб келадилар.
Яратилган шарт-шароитлар тўғрисида гапирганда, биринчи навбатда мамлакатимизда 2020 йилда "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуклари тўғрисида"ги қонун, 2023 йил 27 февралда «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинганини эслаб ўтиш ўринли. Хусусан, ушбу қарорга мувофиқ, 2023 йилда муҳтож шахслар замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари билан, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари билан бепул таъминланади.
Эндиликда ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлашда тиббий хулоса талаб қилинмайди. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади, мансабдор шахслар қабулига навбатсиз киради.
Бундан буён шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади. Мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.
Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари болани ногиронлиги бўлган шахс деб топганда уларга пенсия тайинлашда қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш бекор қилинади.
"Юридик ёрдам" ахборот тизимида ногиронлиги бўлган шахсларга бепул ҳуқуқий ёрдам бериш учун алоҳида мурожаат бўлими яратилади.
Бу сингари янгиликларни яна кўплаб санаб ўтиш мумкин. Имтиёзлар бизнинг ҳудудда яшайдиган ҳар бир ногиронлиги бўлган инсон учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг янада яхши яшашларига имкониятлар ҳозирлайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими эҳтиёжманд инсонларни, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган ҳуқуқий асосларни барчага тушунтириш борасида доимий тарғибот ва таш-виқот ишлари олиб бормокда.
Бизнинг ишларимиз, асосан ногиронлиги бўлган шахслар билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этишдан иборат бўлаяпти. Жойларда ўтказилган семинарларимизнинг кўпчилиги БМТнинг «Ногиронлар ҳукуклари тўғрисидаги Конвенция»си ва Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланмокда.
Кейинги пайтларда вилоятимиз марказидаги "Дўстликуйи"да "Ногиронлиги бўлган шахслар-нинг фавқулодда вазиятларда хавфсиз ва тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш" бўйича "Ҳаёт хавфсизлиги" ўқув маркази билан ҳамкорликда қатор семинарлар ташкил этдик. Мана шундай тадбир вилоятимиздаги 10-сонли "Нурли макон" кўзи ожизлар мактаб-интернатида ҳам ўтказилди. Бу учрашув мактаб ўқувчиларида ҳаракатланиш имкониятини ошириш борасидаги тасаввурларини янада кенгайтиришгахизмат қилди.
Ўтган йил мобайнида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий имкониятларидан оқилона фойдаланиш борасидаги учрашувларимиз вилоят маркази ва туманларда ҳар ойда камида икки марта ўтказиб келинди.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими ногиронлиги бўлган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар билан яқиндан алоқа ўрнатиш ҳамда ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини барқарор этиш мақсадида ҳудуддаги турли ташкилот ва корхоналар билан меморандумлар имзолаганлар. Биз бу борада хусусан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат университети, Фуқароликташаббусларни қўллаб-қувватлаш Марказининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари билан ана шундай ҳамкорлик меморандумларини тузганмиз.
Бу сингари ҳамкор ташкилотлар билан ўтказган тадбирларимиз янада таъсирчан, амалий аҳамиятга эга ва самарали бўлмокда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан "Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш" мавзуида ўтказилган давра суҳбатимиз кўпчиликка манзур бўлди.
Ҳамкорларимиз ёрдамида ўтган ёзда Хўжайли туманидаги Республика иқтисослаштирилган скалеоз касаллиги бўлган болаларнинг 6-сонли мактаб интернатида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирни ўтказдик.
Ҳудудимизда истиқомат қиладиган ногиронлиги бўлган инсонлар орасида қўл меҳнати, ҳунармандлик билан шуғулланадиган кўплаб ижодкор ва тадбиркорлар бор. Улар қунт ва сабот билан ишлаб халқ амалий санъати асосида турли буюмлар ишлаб чиқарадилар. Ногирон-лиги бўлган ҳунармандларнинг ижоди кейинги йилларда алоҳида эътиборга сазовор бўлмоқда. Уларнинг буюмлари ҳатто Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар залида ташкил этилган "Инсон учун" Республика савдо кўргазмасида намойиш қилинмокда.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими ва унинг қошидаги унитар корхоналарда тайёрланган буюмлар мана шу кўргазмада намойиш этилди. Бунинг учун ҳамкорларимиз яқиндан кўмаклашдилар. Шунингдек, "Ҳунарманд" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида белгиланганидек, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодларини янада кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида ташкиллаштирилган савдо ярмаркасида яратган буюмларимиз ва маҳсулотларимиз билан иштирок этдик.
Ногиронлиги бўлган инсонларни имкониятлари даражасида фойдали меҳнатга жалб этиш, яъни банд қилиш, уларни давлат квоталари асосида ишга жалб этиш зиммамиздаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими ва бўлинмалари қошида турли корхоналар ташкил қилиниб, ногиронлиги бўлган инсонлар ишга жалб қилинмокда. Бундай корхоналар сони йилдан-йилга кўпайиб бораётгани қувонарли ҳолдир.
Бизнинг бўлим ва бўлинмаларимиз қошида ўтган йил мобайнида "Imkaniyati sheklenbegen jaslar" MCHJ, "Dom mebel v Nukuse" MCHJ, "Imkaniyatlar orayi" MCHJ ва "O'nerment qizlar" MCHJ сингари 4 та корхона ташкил қилинди. Бу ҳол ногиронлиги бўлган инсонлар ҳам мамлакатимизда яратилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан кенг кўламда шуғулланаётганидан далолат беради.
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни бизда доим катта эътибор билан нишонлаб келинади. Бу куни Нукус шаҳрида ва туманларда ногиронлиги бўлган инсонлар байрам дастурхони атрофига йиғилдилар, спорт мусобақалари ўтказилди, даврага санъаткорлар таклиф қилинди. Бу байрамни биз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан биргаликда ташкил этдик ва ўтказдик.
Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ижтимоий ҳимоя ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламини, хусусан ногиронлиги бўлган инсонларни қўллаб-қувватлаш борасида ўтган йиллар давомида чинакам мақтовга сазовор ишлар қилинди. Мана шу ишларнингжойлардаги ижрочиси Республикамизнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва биз бўлиб қолмокдамиз. Бундай ишга хизмат қилаётганимиз билан беихтиёр фахрланамиз. Бу каби савобли ва муҳим ишларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда инсон ва унинг қадр-қиммати нақадар юксакка кўтарилаётганидан далолатдир.
Жаббар НАРБАЕВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўллими раиси.
Манба: “IMKONIYAT” №1 son (25) 2025 yil 11 yanvar
Отправить комментарий
Отправить комментарий