Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудий бўлинмасининг Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож, шу жумладан кам таъминланган, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг қиш мавсумини эсон-омон ўтказиб олишларига кўмаклашиш бўйича «Бизлар биргамиз» мавзусидаги ижтимоий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлари юзасидан мониторинг тадбирларини амалга оширилди.
Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Кенгаши раиси К.Ишонхўжаев, Кадрлар ва ҳуқуқий масалалар бўлими бош мутахассиси Р.Маматқўлов, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раиси С.Халилов, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Қ.Каримхўжаев, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Ж.Нарбаев ва Ассоциациянинг Чимбой тумани бўлинмаси раиси З.Танирбергеновалар Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманига ташриф буюришди.
Ташриф доирасида тумандаги "Қара кўл" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ажинияз кўчаси, 19-уйда истиқомат қилувчи "Хотин-қизлар" дафтарига киритилган, боқувчисини йўқотган Алтингул Бегжанова парваришида бўлган акаси, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган хонадони кўздан кечирилди.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий