Қорақалпоғистон Республикасида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари супервайзерлари учун 5 кунлик тренинг ташкил этилди.

Жорий йилнинг 24-28 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилган тренинг давомида турли амалий машғулотлар ва реал ҳолатлар таҳлили орқали ўзаро фикр алмашиб, тажриба орттиришга имкониятлар яратилди.

Ўтказилган ҳар бир семинар-тренингларда супервайзерларга уларнинг асосий вазифалари, супервизия ташкил этишнинг муҳим томонлари, шунингдек, ижтимоий иш соҳасига оид муҳим мавзуларда назарий билим ва амалий кўникмалари берилди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси