Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Биз биргамиз" мақсадли лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг уй-жойларнинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартиришдан иборат.

Тумандаги “Жинишке” маҳалла фуқаролар йиғини, Жийен қиров кўчаси, №54-уйда истиқомат қилувчи Камалов Досниязнинг қорамуғидаги ака-сингил II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганилиб хонанданинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартирилиб берилди.

Маълумот учун, лойиҳа ижтимоий шериклари Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган бўлиб тумандаги жами 8 та оилаларнинг уй-жойларнинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартириш режалаштирилган.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.