Жорий йилнинг 30 январь – 7 февраль кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг Армрестлинг ва пара армрестлинг туридан барча ёш тоифалари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

300 га яқин имконияти чекланган спортчиларни ўзида жамлаган кубок курашларида пара армрестлинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 6 нафар спортчимиз иштирок этиб, Қорақалпоғистонга 2 та медаль олиб келадиган бўлди.

Хусусан, Тўрткўл тумани спорт мактабидан М. Артиқбаева 50 кг. вазн тоифасида ўнг қўлда 1-ўринни эгаллаб, олтин медаль соҳибига айланди. Н.Хўжамуратов эса 100+ кг вазн тоифасида ўнг ва чап қўлда фахрли 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси