Тахтакўпир туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Фуқаролар асосан ногиронликни белгилаш, бандлик, санаторий йўлланмасини олиш, болалар нафақаси ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга бириктирилди. Шунингдек, ногиронликни белгилаш бўйича мурожаат қилган фуқароларга туманлараро ижтимоий-тиббий эксперт комиссиясига йўлланмалар берилди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси