Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий фаолият йўналишларидан бири бу ижтимоий соҳада фаолият кўрсатувчи нодавлат, нотижорат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, зарур бўлса, уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бу борада нодавлат, нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ва улар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб, амалга оширилган ишлар муҳокама қилиб келинмоқда.

Бугунги ўтказилган учрашувнинг асосий мақсади грант лойиҳаларини ёзиш, кичик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билан бўлишиш бўлди.

Ногиронлиги бўлган фуқароларга барча жамоат жойларида муносиб шароитлар яратиш, адаптив спортни ривожлантириш, бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси