Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий мақсад ва йўналишларидан бири эҳтиёжманд аҳоли қатламини оғир ижтимоий аҳволдан чиқариш, уларга бу борада ҳар томонлама кўмак бериб, ижтимоийлашувини таъминлашдир.

Шу асосда, “Фаровон оила“ тренингининг навбатдагиси Қонликўл туманидаги “Бескўпир“ маҳалласида ўтказилди.

Тренинг давомида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари иштирок этди. Уларга “Инсон“ ижтимоий хизматлар марказларининг тажрибали психологлари томонидан синовдан ўтган методлар асосида тушунчалар берилди.

Бундан кўзланган мақсад фуқароларнинг камбағаллик, унинг оқибатлари ва оила аъзоларига кўрсатадиган салбий таъсири, оилаларни қўллаб-қувватлаш мезонлари ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича билим-кўникмаларини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоийлашувини таъминлашдан иборат.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси