Олдин хабар берганимиздек, 2025 йил 24-28-февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида жойлашган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан семинар-тренинглар ташкил этилди.

Ушбу тадбирларда супервайзерларга асосий вазифалари, супервизия жарайонининг муҳим жиҳатлари ҳамда ижтимоий иш соҳаси бўйича назарий билим ва амалий кўникмалар берилди.

Тренинг давомида турли амалий машғулотлар, реал ҳолатлар таҳлили ва ўзаро тажриба алмашиш орқали иштирокчиларнинг касбий маҳорати янада мустаҳкамланди. Ўтказилган семинардан сўнг, иштирокчилар олган билим ва тажрибаларини амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга бўлдилар.

Тадбир якунида семинар-тренинг иштирокчиларига сертификатлар топширилди. Бу эса уларнинг келгусида самарали ишлашлари ва ижтимоий хизмат сифатини оширишга катта ҳисса қўшади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси