2025 йил 7 март куни Нукус шаҳридаги Оқ Қуш мажмуасида “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтмоқда.
Байрам тадбирида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга қўшган ҳиссалари ҳамда ёш авлодни Ватанга садоқат, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар муносиб тақдирланди.
Мукофотланганлар орасида Хўжайли тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази маҳаллада ижтимоий хизматни ташкил этиш сектори бош мутахассиси (Супервайзер) Нуримбетова Гулнора Қадирбергеновна ҳам бор.
У Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси жамоаси ва барча ҳамкасблар номидан Гулнора Нуримбетовани бугунги ютуғи билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий