Бугунги кунда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур барча шароитларни яратиш инсон саломатлигини ҳимоя қилиш ва кексаларга, пенсионерларга имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий томонидан ёрдам кўрсатилиб алоҳида итибор қилиши айни ҳақиқат.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳаётга мослаштириш ва ижтимоий реабилитация қилиш, болалигидан ногирон инсонларни ва кўнгли ярим ногирон болаларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш, маънавий қўллаб-қувватлаш, ҳаётга бўлган шижоатини уйғотиш, ҳар томонлама очиқ чеҳралари ва ширин сўзлари билан меҳр булоғидан ўзгаларга улашаётган тиббиёт ва соғломлаштириш муассасаларидан бири – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига қарашли Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази.
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази 1998 йилдан фаолият олиб келмоқда. Марказда бугунги куни терапия, неврология, травматология ва жарроҳлик амалиёти бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Асосан суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима орттирилган деформациялари касалликлари, жароҳатларнинг ривожланиши, асаб, юрак-қон томир, қон ва қон ишлаб чиқариш аъзолари, эндокрин тизими касалликлари бор беморлар даволанади.
Марказда даволанаётган беморларнинг жисмоний чиниқиши учун Тиббий-ижтимоий-касбий реабилитация бўлими, физиотерапия ва даволаш-жисмоний тарбия бўлимларида ўзларининг бор билим ва тажрибаларини инсон саломатлигини асрашдек эзгу ишга сарфлайдиган бу соҳа вакиллари, оқкўнгилли, меҳрибон шифокор ва ҳамширалари ҳамиша эл ардоғида.
Сирдош ва оқкўнгил шифокорлар, ҳамширалар, ижтимоий ходим, ўрта тиббий ходимлар ва фаррошлар мен каби ногирон инсонларни ҳам соғлом одамлар қаторига қўшиб самимий чеҳраси ва "Соғлом инсонлар" каби сафлар қатори кўришлари ширин сўзлари билан қалбингни қувончга тўлдириб, ҳаётга бўлган қарашингни кучайтирар экан.
Ширин сўзлили бўлиш, ногиронларга ёрдам кўрсатиш билан яшаш ҳисини уйғотишга асос бўлади. Ҳақиқатда ҳам бир оғиз ширин сўз тушкунликка тушган ҳар қандай инсоннинг кўнгилни кўтаради, унга хуш кайфият инъом этиб, беморни даволайди.
Шифокорларнинг ёзиб берган рецепти эмас, унинг меҳри ва ширин сўзи асосий даводир. Ҳамма беморлар ҳам меҳрга ва эътиборга ширин сўзга муҳтож бўлади. Шифокор ва ҳамшираларнинг очиқ юзлилиги дори-дармондан кўра, қабулига келган беморларга "Меҳрибон Парвардигоримиз Ўзи шифосини берсин!," деган қалбидан чиққан ҳар бир гапидан куч олади.
Айниқса, Марказнинг "Даволаш жисмоний тарбияси" бўлими ходимлари Рустам Тилегенов ва Баҳадир Қидирбаевлар бемор инсонларга қўллари ёрдамида массажни биргаликда қўллайди. Даволаш жисмоний тарбияси (ДЖТ) – массаж билан даволаш бадан тарбиясининг таркибий қисмидир. Даволаш бадан тарбияси куч-қувватни тикловчи даво уни тўғри қўллаш беморнинг тез соғайиб кетишига, иш қобилиятини тиклашга ва уни фаол меҳнатга қайтаришга ёрдам беради.
– Ўғлим болалигидан II гуруҳ ногирони БЦФ – Болалар церебрал фалажи ташхиси билан хасталанган таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бор. Бу муолажа куч-қувватни тикловчи даво ҳисобланиб уни тўғри қўллаш ўғлимнинг мустақил ҳаракатланишига ёрдам берди, – дейди Ю.Авезов.
Инсон саломатлигини асрашдек эзгу ишга бутун борлиғини бағишлаган фидойи шифокорлар, ҳамширалар ва ходимларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг инсонийлик ва одамийлик фазилатлари эл ардоғидан бўлганлиги, ҳамиша иззат-ҳурматда бўлади.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий