Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус деҳқон бозорида жамоатчилик назорати ўтказди.

Мақсад Нукус деҳқон бозорида ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва келиб чиққан муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Жамоатчилик назоратига Ижтимоий миллий ҳимоя агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус деҳқон бозори вакиллари иштирок етишди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими