Нукус шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров Нукус шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан олиб борилаётган ишларга бағишланган мажлис ўтказди.

Мажлисда марказ шўба мудирлари , ижтимоий ходимлар ва ижтимоий ходим ассистентлари иштирок этиб, унда ижтимоий соҳада олиб борилган ишлар таҳлил қилинди ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий нуқтаи назардан муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, тизимдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди ва йиғилиш якунида Ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва аҳолига самарали ёрдам бериш мақсадида ишларни такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси